"Қадринг баланд бўлсин, она тилим !" мавзусида Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида семинар ўтказилди.
https://t.me/SirdaryoFVBБу йил илк маротаба мамлакатимизда 21 октябрь санаси “Ўзбек тили” байрами куни сифатида кенг нишонланиши муносабати билан Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Хаётхон Ортиқбоева, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Норинисо Қосимова, ёзувчи Анвар Тоғаев, ГулДУ Ўзбек тилшунослик кафедраси ўқитувчиси Шохиста Худойқулова ҳамда ёзувчи, шоирлар билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим !” мавзусида семинар ўтказилди.


Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Шерод Саркаев йиғилиш қатнашчиларига бугунги тадбирга ташриф буюрганларни таништириш билан бир қаторда, “Тил – миллатнинг маънавий бойлиги, тил нафақат муомала воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, турмуш тарзи, тарихи” эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг сўзга чиққан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Хаётхон Ортиқбоева – “Хорижий тилларни билиш инсоннинг маданиятидан, зиёлилигидан дарак беради. Она тилини билиш эса ҳар бир фуқаро олдидаги муқаддас бурч” – дея ўзининг дурдона фикр, мулоҳазалари билан йиғилганларга ажойиб таассуротларни улашди.



Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ходими Анвар Тоғаев, ГулДУ Ўзбек тилшунослик кафедраси ўқитувчиси Шохиста Худойқуловалар ҳам ўзларининг қаламларига мансуб шеър ва асарлардан парчалар ўқиб, Ўзбек тилининг нақадар гўзал ва жозибадор эканлигини яна бир бор намоён этдилар.


Қизиқарли учрашувдан сўнг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бир гуруҳ ходимлари Гулистон шаҳрида жойлашган “Ҳалима Ҳудойбердиева” номидаги Ижод мактабига ташриф буюришиб, шоиранинг хаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.



