Ёшлар-Келажак бунёдкори.

Ёшлар-Келажак бунёдкори.

https://t.me/SirdaryoFVB
фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувида ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида вилоятда қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

фото

Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш, вилоятда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида манзилли режалар, банкларнинг кредит маблағлари, “йўл харитаси” ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланиб, бу борада амалга оширилган ишлар мониторинг қилиб борилмоқда.

фото

Шунга кўра, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида ташкил этилган “Ҳулкар Юлдуз” МЧЖ кооперативи ер майдонида ишсиз ёшларга экин экиб даромад олишлари учун ажратилган ер майдонлари учун сертификатлар топширилди. Мазкур тадбирда ташаббускор бўлган Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси вилоят ва туман бўлими, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари иштирок этди.

фото
фото
фото
фото
фото

      Туманда шу кунга қадар 5 та кооперация ташкил этилган бўлиб, шундан 4 та қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган эди. Яқинда ташкил этилган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ҳулкар Юлдуз” кооперативига Навбаҳор СИУ ҳудудидаги обороддан чиққан ер майдонлари ҳисобидан 20 гектар ер ажратиб берилган. Ушбу тадбир доирасида 40 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига 0,5 гектардан ер майдони ажратилиб, ерга кузги ишлов бериш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Ушбу ер майдонига кўкат ва бошқа экинлар экилиши режалаштирилган. 

фото
фото

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати


Report Page