"Гулистон нефт базаси" МЧЖда содир бўлган ёнғин ўз вақтида ва самарали бартараф этилди. Ўтказилган навбатдаги махсус-тактик ўқув машқи тафсилотлари.
https://t.me/SirdaryoFVB
Нефть сақлаш сиғимларида содир бўлган ёнғинлар ва шу каби турдаги фавқулодда вазиятлар катта миқдордаги моддий зарар етказши билан бир қаторда, инсонларнинг хаёти ва соғлигига жиддий хавф солади. Шу боисдан ҳам нефть саноатида ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган алоҳида қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб, амал қилиниши лозим бўлган талаблар қатъий белгилаб қўйилган.


Куни кеча, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман ФВДқТ хизматлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи жараёнида даставвал, сиғимларда содир бўлган шартли равишдаги ёнғинлар самарали бартараф этилиб,






тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида ёрдамга муҳтож инсонларни қутқариш ишлари аъло даражада бажариб кўрсатилди.







Шунингдек, махсус-тактик ўқув машқи давомида автоёқилғикашларга ёқилги қуйиш вақтида шартли равишда содир бўлган ёнғин хам объект ФМ тузилмалари ҳамда туман ёнғин-қутқарув бўлими шахсий таркиби томонидан самарали бартараф этилишига эришилди ҳамда ёнғин содир бўлган автоцистерна хавфсиз жойга олиб ўтилди.



Объект ФМ тузилмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятда рўй берганда ФВДқТ хизматлари билан хамкорликдаги ҳаркатларини амалда синаб кўриш ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўтказилган мазкур машқнинг якуний натижаларига кўра,



"Гулистон нефт базаси" МЧЖнинг объект ФМ тузилмалари фавқулодда вазиятларга "ТАЙЁР" деб баҳоланди.