"Сирдарё иккиламчи қора металл" филиалида “Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбаалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ҳамда мутасадди ташкилотлар куч ва воситаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-такти…

"Сирдарё иккиламчи қора металл" филиалида “Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбаалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ҳамда мутасадди ташкилотлар куч ва воситаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-такти…

https://t.me/SirdaryoFVB


ФВБ Ахборот хизмати

Сирдарё вилояти ҳудудида ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбаалари аниқланганда, радиацион хавфли объектларда авариялар содир бўлганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш режасининг ҳаққонийлигини амалда текшириш,
филиалда номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбааси аниқланганда корхона раҳбарияти ва ишчи - хизматчиларининг ҳаракатига аниқликлар киритиш ва Фуқаро муҳофазаси раҳбарияти, штаб аъзолари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибини ҳар кандай вазиятда асосли қарорлар қабул килиш ва самарали ҳаракат килишга ўргатиш ҳамда ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбаалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва мудофаа тузилмалари шахсий таркиби ҳаракатларини тўғри ташкил этиш бўйича билимларини ошириш ва уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида,

ўқув машқининг дастлабки босқичида —Радиациявий аварияни бартараф этишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг саф кўриги ўтказилиб, саф кўригида ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган манбаи топилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб этиладиган объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ФВДқТ хизматлари куч ва воситалари объектнинг белгиланган жойида сафланиб, жалб этилган махсус техникалар ва асбоб-анжомлар намойиш этилди.

Шундан сўнг, Филиалга кириб келган автотранспорт воситаси ва ундаги иккиламчи қора металлар парчаларини дозиметрик текширувдан ўтказиш, металлар ичидан номаълум радиоактив аниқланганда корхона масъул ходимларининг тегишли вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларига хабар бериш ишларини бажарилиши амалда кўрсатиб берилди.

3-ўқув нуқтасида вилоят ФВБ ва СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан номаълум ИНМ топилган жойга тезкорлик билан етиб келинди ҳамда разведка ишлари амалга оширилди.

Радиациявий ифлосланиш ўчоғи (РИЎ)ни кенгайишга йўл қўймаслик ва тугатиш ишларини ўтказиш юзасидан қабул қилиш учун таклифлар ишлаб чиқилди ва номаълум ИНМни зарарсизлантириш ишларини амалга ошириш ташкиллаштирилди.

Топилган (аниқланган) ИНСМнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тезкор - тергов тадбирлари ўтказилиб, ИНСМни олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб бориш ташкил этилди.

Махсус-тактик ўқув машқи якуний босқичида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят СЭО ва ЖСБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳудуд қайта дозиметрик назорат текширувидан ўтказилди ҳамда ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳодимлари томонидан дастлабки терговга қадар текшириш ишлари олиб борилди.

Радиациявий ифлосланиш ўчоғидаги ишларга жалб этилган шахсий таркиб ва техникалар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси РК ва ТБМ ТЭ гуруҳи томонидан ташкил этилган санитар тозалаш пунктида махсус ишловдан ўтказилди.

Тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан ИНСМ олиб келган машина ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш муассасига юборилди.

Ўтказилган ўқув машқининг якуний натижаларига кўра, “Сирдарё иккиламчи қора металл” филиали рахбарияти ва ходимларининг корхонада санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбааси (ИНМ) аниқланганда тегишли хизматлар билан ҳамкорликдаги харакатлари “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати.




Report Page