Сирдарё вилояти божхоначилар томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси олди олинмоқда

Сирдарё вилояти божхоначилар томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси олди олинмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Янги йил байрамида фуқаролар томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда кенг қамровли тезкор тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 8 декабрь куни Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Миллий Гвардия ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси Гулистон шаҳри Аҳиллик кўчаси ҳудудига келиб тўхтаган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 2 та ҳўжалик сумкаларга жойлаштирилган 5 турдан иборат жами 24 090 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда божхона органлари томонидан ваколатли идоралар билан ҳамкорликда мақсадли тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page