20 декабрь куни Гулистон шаҳрига «Coca-Cola» дан бахт карвони етиб келади

20 декабрь куни Гулистон шаҳрига «Coca-Cola» дан бахт карвони етиб келади

@Sirdaryo
Фото: “Dantes Construction" МЧЖ / Facebook

Аввал хабар берганимиздек, 20 декабрь куни Гулистон шаҳрида катта шоу тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Dantes Construction" МЧЖнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар берилди.

"Азиз Гулистонлик ҳамшаҳарлар ва Сирдарё вилояти аҳолиси! 2019 йил 20 декабрь куни Гулистон шаҳар янги Деҳқон бозори ҳудудидаги «HUMO» гипермаркетига ҳудудимиздаги кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳамда болалар уйи тарбияланувчиларига совғаларни улашиш учун «Coca-Cola» дан бахт карвони етиб келади. Барча ҳоҳловчиларни «Coca-Cola» нинг бахт карвони байрамига таклиф қиламиз" - дейилади “Dantes Construction" МЧЖ компаниясининг расмий хабарида.

Ҳурматли сирдарёликлар!
Барчангизни 20 декабрь соат 16:00 да Гулистон шаҳри HUMO савдо марказида бўлиб ўтадиган мазкур шоу-тадбирида иштирок этишларингизни таклиф этамиз! Эслатиб ўтамиз, шоу-тадбирларида иштирок этиш ва тарқатиладиган барча «Coca-Cola» ичимликлари бепул!

Report Page