“Guliston Business City” барпо этилади
@SirdaryoUZB
Гулистон шаҳрида "Guliston Business City" раҳбарияти томонидан бизнес марказинининг қурилиш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3895 “Республика ҳудудларида «BUSINESS CITY» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилмоқда.
Бизнес марказнинг умумий майдони 70 гектар бўлиб, замонавий стандартларга жавоб берувчи қуйидаги ижтимоий соҳа обеъектларидан иборат бўлади.

Қурилиш режасини амалга ошириш жараёнида илғор усуллар, жумладан лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни режалаштириш ҳамда маълумотларни қайта ишлаб чиқиш бўйича рақамли ечимларни жорий этишга эътибор қаратиш режалаштирилган.
Хавфсизлик тизималарининг сўнгги ва замонавий инновацион ишланмалари, коммунал хизматлар нархларини оптималлаштириш асосида, юқори даражадаги “Ақилли уй” технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Буларнинг барчаси масофадан туриб, мобил иловалар орқали кириш имкониятидан фойдаланган ҳолда, аҳоли ва бино эгалари томонидан назорат қилинади.


2021 ийлнинг 1-декабиридан техник шартларини таъминлаш мақсадида, магистрал канализация тармоқларини қуриш ишлари бошланади. Қурилиш жараёнида аввало магистрал алоқа тармоқларини тизимини йўлга қўйиш (сув таъминоти, канлизация, электр энергияси, газ ва интернет) бўйича ишлар олиб борилади.
Ҳозирда “Guliston Business City" раҳбарияти томонидан ҳорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида, барча қулай шароитлар яратилмоқда.
Қурилиш режалаштирилган ҳудудда "Murad Building" (Мурод Назоров), "Dantes Construction" (Дантес Устажалилов), "BI Group" (Ойдин Рахимбоев) каби йирик маҳаллий ва ҳорижий инвестицион компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Cирдарё вилояти ҳокимлиги ахброт хизмати