Ширин шаҳрида ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб — газ қувурига бориб урилди. Натижада, "Амир Темур" маҳалласидан ўтувчи газ тармоғида авария ҳолати юзага келиб, бутун шаҳар вақтинча газсиз қолди (фото)
@SirdaryoХабар берилишича, бугун тунги соат тахминан 3:00 лар атрофида Ширин шаҳар "Амир Темур" маҳалласи "Ибн Сино" кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ тармоғида авария ҳолати юзага келган, дейилади шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарида.
Шахси очиқланмаган ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида автотранспорт воситаси ушбу газ қувурига бориб урилиши натижасида газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Шу вақтнинг ўзида шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Шириншаҳаргаз" газ таъминоти корхонаси ходимларининг сайи-ҳаракатлари натижасида муаммо жойида ва ўз вақтида бартараф этилди.
Шу муносабат билан, газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб, соат 3:00 дан 9:00 гача ўзиб қўйилган.
Ҳайдовчилардан автотранспортни бошқариш вақтида ҳушёрликни сўраб қоламиз. Зеро, юқорида қайд этилган кичик бир хатони деб, кўплаб инсонлар зарар кўриши, турли кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин эди.