Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

@SirdaryoUZB
Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун, 20 ноябр куни, халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосарлари К.Собиров ҳамда О.Носиров иштирок этди ва маъруза қилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Туманда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди:

Сессия қарорига кўра, туман ҳокими Хамидулла Курбонович Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жонибек Музаффарович Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимини эгаллади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жонибек Яриев 1981 йилда Тожикистон Республикаси, Сўғд вилоятида туғилган, 2008 йилда Гулистон давлат университети (сиртқи), 2011 йилда Тошкент молия институти (кундузги), 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодиёт.

У 2001-2015 йилларда молия тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2015-2016 йилларда Сирдарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази директори ўринбосари, 2016-2017 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жонибек Яриев тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page