Янгиер шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг онгида халқимизнинг азалий қадриятларидан бири — кўчат экиб, боғ яратиш маданиятини шакллантиришга қаратилган “Бир миллион дарахт” акцияси ўтказилди.
@Sirdaryo
Янгиер шаҳар Халқ таълими бўлими тассаруфидаги 4- умумтаълим мактабида “Бир миллион дарахт" акцияси хамда “Олтин куз таровати” байрам тадбирининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


Тадбирда Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдураҳмонов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Абдуқодиров, шаҳар Халқ таълими бўлими мутасаддилари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.


“Бир миллион дарахт” акциясини умутаъли мактабларида ўтказилишда ўқувчи ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш ҳамда кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири эканлигини ўқувчилар онгига сингдириш мақсади кўзланган.


Акция доирасида мактабнинг олд қисмидаги боғ ҳудудига таклиф этилган меҳмонлар ҳамроҳлигида манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Олтин куз таровати” тадбирининг шаҳар босқичи ҳам ўтказилди.



Ижодий ишлар намойиши кўринишида ташкил қилинган тадбирда ўқувчиларнинг тўгаракларда олиб бораётган иш жараёнларидан лавҳалар, тасвирий санъат ва амалий санъат асарлари, мунчоқли безаклар, мева ва полиз экинларидан карвинг усулидаги ишлар намойиш этилди.



Якунда қатнашчилар ташкилотчилар томонидан номинациялар асосида тақдирланди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати