Сирдарёда «Жигули» ёниб кетди (тафсилотлар)

Сирдарёда «Жигули» ёниб кетди (тафсилотлар)

@Sirdaryo
Фото скриншот

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

"2020 йил 12 ноябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани Қаропчи махалласи Истиқлол кўчаси рақамсиз уй ёнида турган ВАЗ-2107 автомобилининг салон қисмида ёнғин содир бўлди.

12 ноябрь куни соат 08:41да Сирдарё вилояти Боёвут тумани Қаропчи махалласи Истиқлол кўчаси рақамсиз уй ёнида турган (ишончнома орқали Гулистон шаҳар Аҳиллик махалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Т.Д бошқарувида бўлган) қизил рангли, 1988 йилда ишлаб чиқилган ВАЗ-2107 русумли автомобилнинг салон қисми ёнган. Ёнғинга соат 08:50да етиб бориб, 08:51да ўраб олинган ва 08:55да ўчирилган. Воқеа жойига, Сирдарё вилояти ФВБ ТБМ ТБХ навбатчи сменаси ҳамда Боёвут тумани ФВБ ходимлари етиб борган ҳамда Гулистон шаҳар ФВБ 1-ЁҚҚдан 1 та Ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ёнғин натижасида инсонларнинг куйиш тан жароҳатини олиши ва ҳалок бўлиши ҳолати кузатилмади.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда.

Ҳурматли сирдарёликлар!

Куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларингизни сўраб қоламиз. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!

Report Page