Диққат — ис газидан эҳтиёт бўлинг: Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди...

Диққат — ис газидан эҳтиёт бўлинг: Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этишди...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

"Боёвут тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 2020 йил 6 ноябрь куни соат 13:35ларда берган хабарига кўра, Боёвут тумани, “Қаропчи” маҳалласида яшовчи фуқаролар 1995 йилда туғилган Ш.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.М. ва Д.М.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда", - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳолатга доир фаол кузатувчиларимиз томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га келиб тушган мазмунан бир хил бўлган хабарларга кўра, вафот этган марҳум ва марҳумаларнинг турмуш қуришганига ҳали бир ой ҳам бўлмаганлиги, ёш келин-куёв эканликлари айтилмоқда.

Ҳурматли сирдарёликлар!

Ис газидан заҳарланишдан ўзингизни ва яқинларингизни асранг: газ ҳамда электр жиҳозларидан эҳтиёткорона фойдаланинг!