Тезкор: Гулистонда «ГАИ» хизмат машинаси «Мерседес» ва «Нива» тўқнашди (фото)
@SirdaryoБугун, 7 ноябрь куни каналимиз аъзоларидан келиб тушган фото ва унга битилган изоҳларга кўра, Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида (Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Гулистон кўчалари чорраҳасида) «ГАИ» хизмат машинаси «Мерседес» ва «Нива» иштирокида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, светафор қизил чироғидан ўтиб кетган «ГАИ» хизмат машинаси «Мерседес»нинг «Нива»га зарб билан урилиши натижасида «Нива» ағдарилиб кетганлиги айтилмоқда. Ҳозирча, жароҳат олганлар бор йўқлилигига оид маълумотлар йўқ. Тафсилотлар ўрганилмоқда.
Ҳайдовчиларни, шу жумладан хизмат машинасининг ҳайдовчиларини ҳам ҳушёрликка чақириб қоламиз!