Сайхунободда спортнинг Дзюдо туридан туман очиқ биринчилиги ўтказилди
@SirdaryoСайхунобод тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда, спортнинг Дзюдо туридан “Бутунжаҳон Дзюдо куни” муносабати билан, Сайхунобод туман очиқ биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада Г.И.О.З.М.И, Гулистон шахар Бахор махалласи, Сирдарё туман, Сайхунобод терма жамоаси ва туманнинг 4 та умумтаълим (10, 19, 25, 34) мактаблари шуғулланувчилари ғолиблик учун татамига чиқишди.
Жудаям қизиқарли ва баҳсларга бой кечган мусобақа сўнгида ғолиблар муносиб тақдирланишди.
Жаҳонгир Турсунов,
Сайхунобод туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби йўриқчи-услубчиси