Сирдарёда чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш заводи қурилади

Сирдарёда чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш заводи қурилади

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Бугун Сирдарё вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими ўринбосари М.Мадиримов ва Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабоев Италиянинг «OPERA» ва «INNOVANDO SRL» компаниялари президенти Паоло де Анжелисни қабул қилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Учрашув аввалида вилоят ҳудудидаги қурилиш, ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳаларда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтган М.Мадиримов, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Вилоятда ушбу муаммони ечими сифатида чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш учун замонавий завод қурилиши зарурлиги айтилди.

Ўз навбатида мартабали меҳмон, жаноб Паоло де Анжелис кўтарилаётган мазкур масала нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон ҳамжамияти олдида турган жиддий муаммо эканлигини таъкидлади ва завод қурилишида яқин ҳамкор бўлишини айтиб ўтди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Учрашув чоғида Италия томони Сирдарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш бўйича лойиҳа қиймати 40 млн.евро бўлган кластер тизимини жорий этиш учун инвестиция киритиш таклифини билдирди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Музокаралар якунида Сирдарё вилоятида "Замонавий чиқиндиларни бошқариш тизимини яратиш концепцияси" ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page