Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди (фото)

Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Facebook

Бугун, 3 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди. Бу ҳақда қорақалпоғистонлик журналист Қундуз Жумагалиева маълум қилди, дейилади "Дарё" хабарида.

«Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди. Албатта ажойиб, лекин устюртликлар бундан хурсанд эмас. Одамлар ‘қанча ишимиз қолиб кетди’, деяпти», — дейди Қундуз Жумагалиева.

Фото: Қундуз Жумагалиева
Фото: Қундуз Жумагалиева
Фото: Қундуз Жумагалиева

Аввалроқ, Ўзгидромет томонидан Ўзбекистонга 3—5 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилган эди.