Ўзбекистонда 1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади

Ўзбекистонда 1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилган.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

  • «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК);
  • янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек уларни тугатиш ҳолатларини «ЯММТ» ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • «ЯММТ» ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари.
  • «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида «ЯММТ» ИДАКни бошқариш дирекцияси ташкил этилди.

Report Page