Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Президент фармонига биноан бир гуруҳ ходимлар, хусусан икки нафар сирдарёликлар ҳам мукофотланди.

Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Президент фармонига биноан бир гуруҳ ходимлар, хусусан икки нафар сирдарёликлар ҳам мукофотланди.

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажаришда кўрсатган мардлик ва жасорати, шунингдек, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар, хусусан икки нафар сирдарёликлар ҳам;

«Мардлик» ордени билан

Кадирбердиев Абдумуталиб Уралович (марҳум) - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими ходими

«Жасорат» медали билан

Ходжаназаров Сардор Мамашукурович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси инженери мукофотланган.

ЎзАда ёритилган мазкур фармонда, мукофотланганлар орасида ушбу икки нафар сирдарёликлар номлари ҳам қайд этилган.

Report Page