Сардобада содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди.

Сардобада содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ИИБ ЙҲХБ

2019 йил 19 октябрь куни соат 19:50да Сардоба тумани ИИБга тушган хабарга кўра, Н. Икром ишончнома қоғози асосида Н.Нга тегишли кўк рангли, Газ-52 русумли, 25 W 362 DA д.р. белгили юк автомашинасини Сардоба тумани, Қуйтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-670 автойўлининг 5-км Пахтаобод-Янгиер йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган йўлаги мавжуд бўлмаган қисмидан ўнг томондан чап тамонга кесиб ўтаётган пиёда М.А.ни автомашинанинг олд қисми билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Фото: Вилоят ИИБ ЙҲХБ

Натижада пиёда М.А олган тан жарохатларининг оғирлигидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Report Page