Сирдарё вилоятининг шаҳару туманларида кенг нишонланаётган Давлат тили байрами тантаналарида Она тилига, Она ватанга чуқур ҳурмат ва эҳтиром акс этмоқда (фото)
@Sirdaryo
Вилоят маркази Гулистон шаҳрида байрам тадбирлари ўзбек тили равнақига улкан ҳисса қўшган Алишер Навоий ҳайкалини зиёрат қилиш билан бошланди.
Вилоят ҳокимлиги, давлат муаасасалари, корхоналар, ташкилотлар, ёшлар, жамоатлик вакиллари ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди.








Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, тадбир давомида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев она тилимизнинг нафосати, бой имкониятлари, узоқ тарихи ва бошқа кўплаб жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди.
Байрам тадбирлари, Сирдарё вилоятининг шаҳару туманларида кенг нишонланмоқда.