Ижтимоий тармоқларда "Сардоба йўли ёпилгани айтилмоқда" мақола юзасидан расмий МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Сардоба йўли ёпилгани айтилмоқда" мақола юзасидан расмий МУНОСАБАТ

@Sirdaryo
Фото: "Hudud24.uz"

Каналимиз орқали ёритилган тезкор хабарга Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилди. Уни тўлалигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"2020 йил 13 октябр куни ижтимоий тармоқларда А-373 автомобиль йўлининг Сардобадан ўтган қисми ёпилганлиги, Тошкентдан Самарқандга борувчилар "Сардоба" сув омбори тошқинидан кейин юришга мажбур бўлган Гулистон орқали ўтган Даштаобод-Зарбдор-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланаётганлиги тўғрисида транспорт воситалари тирбандликлар келиб чиқаётганлиги тўғрисида билдирилган.

Ҳақиқатдан ҳам "Сардоба" сувомбори ҳалокатидан сўнг Мирзаобод-Оқолтин туманлари ҳудудина ўтган А-373 автомобил йўлининг 10-25 км.ларида йўллар ўпирилиши, кўприклар яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Шу вақтга қадар йўллар ва кўприклар тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги вақтда ушбу кўприклар охирги таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва фойланашига топширилиш арафасида бўлганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча юқоридаги каби "Даштобод-Зарбдор-Жиззах" йўналиши бўйича йўналтирилмоқда.

Ушбу А-373 автомобил йўли 13 октябр куни соат 20:00да очилиши режалаштирилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳайдовчиларимиздан йўл патрул хизмати ходимларининг кўрсатмасига асосан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз ҳамда келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", - дейилади хабарда.

Report Page