Сирдарё вилояти матбуоти оғир жудоликка учради: “Сирдарё” газетаси бош муҳаррири вафот этди

Сирдарё вилояти матбуоти оғир жудоликка учради: “Сирдарё” газетаси бош муҳаррири вафот этди

@Sirdaryo
Умарқул Ҳамидович Очилов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими ва Сирдарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирган.

"Сирдарё вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими ҳайъатининг аъзоси, таниқли публицист журналист, “Сирдарё” туман ҳокимлигининг “Сирдарё” газетаси бош муҳаррири Умарқул Ҳамидович Очилов 67 ёшида вафот этди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва қариндош-уруғларига чуқур таъзия изҳор этамиз ва уларга сабру бардош тилаймиз. Дўстимиз Умарқулнинг охирати обод бўлсин!", - дейилади тазияномада.

Маълумот ўрнида, мазкур тазияномада марҳумнинг вафоти сабаблари маълум қилинмаган.

«Sirdaryo Xabarlari» ижодий жамоамиз номидан, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Report Page