Сирдарёдаги ҳуфиёна учрашув ўлим билан якунланди (ётоқхонадаги эркак юрак хуружи туфайли ҳушидан кетган ва...)

Сирдарёдаги ҳуфиёна учрашув ўлим билан якунланди (ётоқхонадаги эркак юрак хуружи туфайли ҳушидан кетган ва...)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Зино деб аталмиш гуноҳ ҳар доим ва ҳар бир соғлом жамият орасида уят ва шармандалик ҳисобланган.

Аллоҳ таооло буюради: “Зинога яқинлашманглар! Чунки у бузуқлик ва ёмон йўлдир”. (Ал Исро, 32 оят).

Зино қилаётган киши жамиятга ҳиёнат қилаётган бўлади. Муҳаммад Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир қавмда зино авж олса. Аллоҳ ўша қавмга бир балони юборади, бу балони уларнинг ота-боболари ҳам кўрган эмас”

Ҳар бир аёл турмуш ўртоғи (суюкли ёри) ҳиёнат қилишни истамайди. Эркак ҳиёнат қилишга нима сабаб бўларкан? Қандай қилиб буни олдини олиш мумкин? Албатта ҳамма эркак ҳиёнат қилмайди. Хиёнат қилганлар эса хотинини севмайди деган гап ҳам эмас. Кўпчилик олимларнинг таъкидлашича эркакни ҳиёнат қилишига қуйдагилар сабаб бўлади: 1) жисмоний ҳолати; 2) ўзидан ранжиш; 3) сифатли жинсий алоқа; 4) хотиннинг ўзига қарамай қолгани; 5) эрига нисбатан ишончсизлик; 6) аёлнинг совуққонлиги; 7) бўш “эркак”; 8) қасос; 9) эркак кризис даври; 10) қаттиқ руҳий сиқилиш.

Бироқ, жамиятимизда айрим эркак ва аёллар ўз турмушига ҳиёнат қилганлиги ҳолати кўча-куйда, киноларда, ОАВда учратиб турамиз.

Бунга яна бир мисол:

-Ховос туманида яшовчи Барно Алиева (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хуштори Алишер Зарипов (исми-шарифи ўзгартирилган, иккаласининг ҳар турмуши ва фарзандлари бор) билан соат 19:00 ларда ўзининг ётоқхонасида ишқий муносабатда бўлаётган вақтида А.Зарипов юрак хуружи туфайли хушидан кетган, сўнг Б.Алиева А.Зарипов билан ишқий муносабатини яшириш мақсадида ва шарманда бўлишдан қўрқиб, А.Зариповни ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолганлигини англаган ҳолда, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тез ёрдам бўлимига хабар бериш имкониятига эга бўлса-да, А.Зариповни хушидан кетганлиги ҳақида тез тиббий ёрдам бўлимига хабар бермасдан, А.Зариповни шу куни соат 24:00 га қадар ётоқхонада сақлаб, унинг биологик ўлимини билиб, ҳовлисида бўлган эшак аравага А.Зариповни мурдасини ортиб, кўчада хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, даладаги йўлининг четига олиб бориб, ташлаб келган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Алиевани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга қонунда белгиланган чорани қўллади.

Табиийки савол тугилади, шу ҳолат бўлмаганида, балким ўз турмуш ўртоғига ҳиёнат қилган А.Зарипов шу ишга қўл урмаганида ҳаёт бўлиб қолар эдими?

Б.Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси