Расман: Ширин шаҳрида 4 та сектор раҳбарлари алмашди
@Sirdaryo
Аввал хабар берганимиздек, бугун 2 октябрь куни Ширин шаҳрида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган. Бу хақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, сессияда шаҳарнинг 4 та сектор раҳбарлари алмашган:

Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич - шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган.
У 1967 йилда Наманган вилояти, Уйчи тумани туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1984-1989 йй. - Наманган вилояти Учқўрғон режа-иқтисодиёт техникуми ўқувчиси
1985-1987 йй. - Ҳарбий хизматда
1989-1994 йй. - Наманган муҳандислик-технология институти талабаси
1994-1996 йй. - Наманган муҳандислик-технология институти муҳандиси
1996-1998 йй. - Сирдарё вилояти “Сирдарё газ таъминоти” бошқармаси етакчи муҳандиси
1998-1999 йй. - Сирдарё вилояти “Гулистон газ таминоти” корхонаси бош муҳандиси
1999-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекцияси” Сирдарё вилояти бўлими 1-тоифали муҳандис-технологи, етакчи муҳандис-технологи, бош технологи
2015-2017 йй. - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Сирдарё вилояти газ таъминоти бошқармаси бошлиғи
2017-2019 йй. - Сирдарё вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири
2019 йил 2-октябрдан - Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими

Махмудов Чингиз Сафарович - шаҳар прокурори лавозимига тайинланган.
У 1984 йилда Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1-даражали юрист. Оилали, бир нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2004-2008 йй. - Тошкент давлат юридик институти талабаси
2008-2009 йй. - Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Катта дала Самандар» фермер хўжалиги ҳуқуқшуноси
2009-2011 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар прокуратураси катта нозири
2011-2012 йй. - Сирдарё вилояти прокуратураси нозири
2012-2013 йй. - Сирдарё вилояти Боёвут тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи
2013-2014 йй. - Сирдарё вилояти Боёвут тумани прокурорининг ёрдамчиси
2014-2015 йй. - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани прокуратураси терговчиси
2015-2016 йй. - Сирдарё вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими катта терговчиси
2016-2016 йй. - Сирдарё вилояти Ховос тумани прокуратураси терговчиси
2016-2016 йй. - Сирдарё вилояти прокуратураси судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори
2016-2017 йй. - Сирдарё вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси
2017-2017 йй. - Сирдарё вилояти прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси
2017-2017 йй. - Сирдарё вилояти миллий хавфсизлик, солиқ ва божхона хизмати органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори
2017-2018 йй. - Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани прокурорининг ўринбосари
2018-2019 йй. - Сирдарё вилояти прокуратураси кадрлар бўлими бошлиғи
2019 йил 2-октябрдан - Сирдарё вилояти Ширин шаҳар прокурори

Собиров Заҳриддин Садриддинович - шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
У 1989 йилда Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган. Майор. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2006-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тингловчиси
2010-2012 йй. - Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили
2012-2013 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўлинмаси (катта тезкор вакили лавозими ҳисобидан) тезкор вакили
2013-2014 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими, наркотрафик ва гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили
2014-2014 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши кураши бўлими, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси
2014-2016 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши кураши бўлими бошлиғи ўринбосари-терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи
2016-2017 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари- Жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи
2017-2019 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (штатлар қайта ташкил этилиши муносабати билан)
2019 йил 2-октябрдан - Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи

Қобилов Ҳусниддин Нурмуҳаммедович - шаҳар ДСИ бошлиғи лавозимига тайинланган.
У 1987 йилда Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган. Маълумоти олий, 2012 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. Майор. Оилали.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2003-2007 йй. - Тошкент солиқ коллежи ўқувчиси
2007-2008 йй. - Хусусий тадбиркор
2008-2012 йй. - Солиқ академияси талабаси
2012-2013 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олиш ва статистикаси шўъбаси давлат солиқ инспектори
2013-2013 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олиш ва статистикаси шўъбаси давлат солиқ бош инспектори
2013-2014 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи
2014-2019 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари
2019-2019 йй. - Сирдарё вилояти Боёвут тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари
2019 йил 2-октябрдан - Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи