Сирдарёда прокуратура аралашуви билан 300дан зиёд тиббиёт ходимларининг рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилди

Сирдарёда прокуратура аралашуви билан 300дан зиёд тиббиёт ходимларининг рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сон ҳамда 24.04.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сон қарорлари ижроси ўрганиб борилмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори М.Баҳрамов томонидан "Sirdaryo Xabarlari"га хабар берилди.

Аниқланишича, ҳозирга қадар жами 2.111 нафар тиббиёт ходимлари (уларга 6.776 марта рағбатлантириш тўловлари тўланган), хусусан 1355 нафар шифохона, 34 нафар тез тиббий ёрдам, 621 нафар санитария-эпидемиология хизмати,101 нафар бошқа ходимлар карантин ўтаётган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб этилган бўлиб, уларга жами 53 млрд сўм, шу жумладан 27,7 млрд сўм иш ҳақи ҳамда 25,3 млрд сўм миқдорида рағбатлантириш тўловлари (75 млрд. 99,7 млн сўм кунлик қўшимча тўлов ҳамда 17 млрд. 706,3 млн. сўм махсус тўлов) тўлаб берилиши таъминланган.

Ўтказилган текшириш ва таҳлиллар давомида айрим ҳолатларда тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари тўланишининг кечиктирилаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан вилоят молия, ғазначилик, соғлиқни сақлаш, ДСЭНБ ва СЭОМ мансабдор шахсларига нисбатан келгусида қонунбузилишига йўл қўймаслик тўғрисида расман огоҳлантирув эълон қилинди ҳамда прокуратуранинг амалий ёрдами билан 255 нафар ходимларнинг 240,2 млн сўмлик кунлик қўшимча тўловлари ҳамда 82 нафар ходимларнинг 539 млн. сўмлик махсус тўловлари, жами 337 нафар ходимларнинг 779,2 млн. сўмлик рағбатлантириш тўловларининг тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Жумладан, вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.нинг Давлат раҳбари қарорида назарда тутилган тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати кўриб чиқилиб, натижасига кўра мурожаат муаллифига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши лозимлиги аниқланди ҳамда унинг ишлаган даври учун 3.9 млн. сўм миқдорида кунлик қўшимча тўлов тўлаб берилиши таъминланди.

Соҳада назорат тадбирлари давом этмоқда.

Report Page