#Тезкор: Хабар беришларича, Дилшодбек Каттабеков, ЎФА билан муҳим келишувга эришибди. Хабарга кўра, тез кунда Боёвут туманида катта турнир ўтказилиши белгиланган (Спорт бошқармаси билан боғландик, тез орада расмий маълумот берилади)
@Sirdaryo
Боёвут туманидан Шахзод исмли кузатувчимизнинг хабар беришича, севимли актёримиз ва санъаткор (кўпчиликга маълумки, асли Боёвут туманидан) Дилшодбек Каттабеков, ЎФА билан Боёвут туманида "Каттабеков" турнирини ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Мазкур хабар юзасидан, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг матбуот котиби Жавлон Бегимқуловга мурожаат қилганимизда хабарни тасдиқлади ва турнирнинг 12 октябрь куни ўтказилиши белгиланганлигини маълум қилиб, бошқарма томонидан тез орада батафсил расмий маълумот тақдим этилишини айтиб ўтди.
Тафсилотларни биз билан кузатинг...