«Мен ўзим иккита авариянинг гувоҳиман» — Оқолтин тумани ҳудудидаги катта йўл таъмирининг 4-5 ойдан буён охирига етмаганлиги, ҳамда йўлга қўйилган бетон тўсиқлар автомобиллар ҳаракатланиши учун хавфли вазиятларни юзага келтираётганлиги айтилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Фаол кузатувчиларимиз томонидан (21 сентябрь куни фото ва унга битилган изоҳ) @SirdaryoBOT орқали келиб тушган мурожаатга кўра, Оқолтин тумани ҳудудидаги катта йўл таъмирининг 4-5 ойдан буён охирига етмаган, ҳамда йўлга қўйилган бетон тўсиқлар автомобиллар ҳаракатланиши учун хавфли вазиятларни юзага келтирмоқда.

"Оқолтин туманида "Мантихона"га боришда каналнинг устидан ўтиш жойида таъмирлаш учун бетон тўсиқ қўйилган. Ўша тўсиққа, жуда кўп машиналар келиб урилиб, жуда ёмон авариялар бўлмоқда. Йўлни таъмирлаш ишлари 5 ойдан буён тугатилмаган, шунчаки турибди. Мен ўзим иккита авариянинг гувоҳиман", - дейди касбий фаолияти юзасидан Жиззах-Гулистон йўналиши бўйлаб, шахсий автомобилида деярли ҳар куни ҳаракатланувчи сирдарёлик фуқаронинг бизга йўллаган мурожаатида.

Мурожаатдан билишимиз мумкинки, катта йўл таъмирининг охирига етмаганлиги ва унга қўйилган бетон-тўсиқлар автомобил ҳайдовчилари учун ноқулайликлар туғдирмоқда.

Ушбу ҳолат тегишли тартибда мутасадди идора вакиллари томонидан ўрганилиб чиқилишига умид қиламиз.

Report Page