Ғофуржон Мирзаевга маслаҳатчи тайинланди

Ғофуржон Мирзаевга маслаҳатчи тайинланди

@hokimiyatpress
Фото: Исакулов Шохрух Норкулович

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевга маслаҳатчи тайинланди.

Исакулов Шохрух Норкулович – вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига муносиб кўрилди.

Тайинловга қадар Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Шохрух Исакулов 1991 йил 1 мартда Гулистон шаҳрида туғилган. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “Ньюман" университети (Newman University), 2014 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати "Френдс" университети (Friends University)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Америка Қўшма Штатларида жойлашган турли нуфузли компанияларда маъсул лавозимларда ишлаган.

Хусусан, Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “Прайс Вотерхаус Куперс солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (PricewaterhouseCoopers, Audit and Assurance, Consulting and Tax services) аудит ва консалтинг бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси, Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “КПМЖ солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (KPMG Tax, Auditing, and Consulting Company) аудит ва консултантлик бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси лавозимида самарали меҳнат қилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page