Расмий муносабат

Расмий муносабат

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси

Бугун каналимиз орқали ёритилган "Хабар беришларича, вилоятимиз коллежларидан бирида ўсмир ёшидаги бола жанжал ортидан оғир тан жароҳати олиб вафот этибди..." деб номланган хабаримизга, вилоят ИИБ матбуот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилиб, ҳодиса тафсилотларини тақдим этди:

2019 йил 6 сентябр куни Сирдарё тумани, Зиёкор МФЙ худудида жойлашган Сирдарё тиббиёт коллежида, ушбу коллежда қоровул бўлиб ишлайдиган Х.А, танишларини олдига коллежга келган вояга етмаган K.Р. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, қўлида бўлган ўроқ билан K.Р.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада К.Р. олган тан жароҳати Сирдарё тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган жарроҳлик амалиётига қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати