Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Бугун, 9 сентябр куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич бошқа лавозимга тайинлангани муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Шу кунгача “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли Ширин шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Маълумот ўрнида, Сарварбек Султонов 1989 йилнинг 19 июлда Оқолтин туманида туғилган. 2011 йилда Гулистон давлат университети, 2013 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистатурасини тамомлаган. “Дўстлик” ордени соҳиби.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати “Етакчи” ёшлар ўқув маркази Сирдарё вилояти координатори, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши Аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими мудири, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани халқ таълими муассасалар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими услубчиси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Оқолтин тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page