Таъби нозиклар ўқимасин: Чиқиндихонадаги ҳожатхона (Сирдарё тумани, фотофакт)

Таъби нозиклар ўқимасин: Чиқиндихонадаги ҳожатхона (Сирдарё тумани, фотофакт)

@Sirdaryo
Фото: Газета.uz

Каналимиз орқали кўплаб кузатувчиларимиз, ўзларини қийнаётган ва ечими топилмаётган муаммолари ҳақида мурожаат йўллашади.

Шундай мурожаатлардан бири бугун, 30 август куни кузатувчиларимиз томонидан юборилган Сирдарё тумани, Бахт шаҳарчаси бозорида жойлашган ҳожатхонанинг бугунги кундаги, санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган ҳолати акс этган фото-мурожаати келиб тушди.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Мурожаатга кўра, чиқиндилар билан тўлиб тошган мазкур ҳожатхона ёнида (олдида) - халқчил тилида айтилганида "кўчма-ёйма" савдолари ҳам жойлашганлиги, ундан (пуллик ҳожатхонадан) бир кунда юзлаб кишилар (мажбурликдан) фойдаланаётганлиги баён этиб, мурожаатчи мазкур ҳолатнинг яхшиланишига умид қилади:

Сизнинг рекламангиз учун жой!

"СЭС (ДСЭНМ) ходимлари ҳам келиб кетишади, паттачилар, бозорком (Бозор маъмурияти) ҳам бу ҳолатдан хабардор, аммо улар беъэтибор. Ахир шунга (ҳожатхонага) кунига юзлаб одамлар (мажбурликдан) киришади, ичкаридаги ҳолатни сўз билан тасвирлаб бўлмайди... кўнглингиз кўтарилиб, қайт қилиб юборасиз. Яна шу ҳолатини ҳам пуллик қилишган (800/1000 сўмдан) Кимга айтмайлик, ҳал қиламиз дейишади... Қачон ҳал қилишлари эса ноъмалум... Наҳотки катталар (мутассадилар) бунга бефарқ бўлса, улар (Бозор маъмурияти) фақат патта (савдо учун бир марталик йиғим) йиғишни билишади, санитария ҳолатини эса ўз ҳолига ташаб қўйишган" - дейилади мазкур мурожаатда.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Муаммоли ҳолат қисқа ва ҳамма учун тушунарли тарзда ёритилди. Мутасаддилардан мазкур ҳолатга изоҳ беришларига умид қилиб, қолган ҳудудлардаги бозорларда жойлашган ҳожатхоналарнинг ҳам санитария ҳолатига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!

Report Page