Сирдарёда биринчи Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда

Сирдарёда биринчи Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида биринчи Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. 

Тадбир қатнашчилари Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи майдони“да тантанали кутиб олинди. 

Форумда мамлакатимиз тегишли вазирлик ва идоралари, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, 200 дан ортиқ хорижий компаниялар раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари иштирок этмоқда. 

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Гулистонда халқаро тадбир кунлари “Гуллар фестивали” ва “Қушлар кўргазмаси” ҳам бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан шаҳардаги майдон, хиёбон, истироҳат боғларида 2 миллион дона ранг-баранг гул кўчатлари ўтқазилган. Халқаро анжуман иштирокчилари “Гуллар фестивали“ ва “Қушлар кўргазмаси“ фаолияти билан ҳам танишди. 

Форум доирасидаги тадбирлар Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида давом этмоқда. 

Абдужалол ҚАЮМОВ, ЎзА

Report Page