Сирдарё вилоятида туристик ахборот марказлари очилмоқда
@SirdaryoЮртимизда олиб борилаётган туризм соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар соҳа ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Мухтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 5 январдаги Фармонларига мувофиқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги туристлар ташриф буюрадиган машҳур объектлар, сайёҳлик маршрутларида ва ҳар бир ҳудуднин гмарказий қисмларида туристик ахборот марказларини (инфокиосклар) ташкил этиш ишлари давом этмоқда.
Куни кеча 15 август куни, Гулистон шаҳри Ўзбекистон кўчаси “Madraxim Qosimov” MCHJ ga qarashli “Bookcafe” да ахборот марказлари Сирдарё вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Мазкур инфокиосклар туристларга енгиллик ва қулай шароитлар яратиш уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш ва ушбу лойиҳалар орқали шаҳримизга ташриф буюрувчи туристлар оқимини янада ошириш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Гулистон шаҳрининг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар беғараз тарқатилиши йўлга қўйилди.