Тезкор: Коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди

Тезкор: Коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Россия президенти В.Путин коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцина Россияда рўйхатга олинганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцина самарали ва барқарор иммунитетни шакллантиради. Президентнинг қизларидан бири коронавирусга қарши ушбу вакцина билан эмланган, дейилади "Халқ Сўзи Online"нинг хабарида.

Шундай қилиб, Россия янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатга олинган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашконинг маълум қилишича, Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази ва «Биннофарм» компаниясида вакцинани ишлаб чиқариш бошланади.

Report Page