Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган

Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор туманида яшаган бир инсон 2 август куни вабодан вафот этган. Xabar.uz'нинг ёзишича, вабо қурбони билан мулоқотда бўлган 35 киши иҳоталанган.

Маҳаллий ҳукумат эпидемиологик хавфнинг учинчи даражасини эълон қилди. Ички Мўғулистонда вабо тарқалиши муносабати билан, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш режасига мувофиқ, касалликни назорат қилиш ва тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилган.

Хитой шимолидаги дашт ҳудудлари ҳамда қўшни Мўғулистонда баъзида вабо тарқалиши кузатилади. Маҳаллий аҳоли айни касаллик тарқатувчилари ҳисобланган кемирувчи жониворларнинг гўштини истеъмол қилиши бунинг асосий сабабчисидир.

Report Page