Уйингиз эшигини бармоқ изи билан очса бўлади...ми?

Уйингиз эшигини бармоқ изи билан очса бўлади...ми?

@Sirdaryo
Фото: Раҳим ШЕРҚУЛОВ / “Халқ сўзи Online”

Ҳа, бўлар экан. Буни Сирдарё вилоятида давом этаётган медиа-тур давомида билиб олдик.

Сирдарё вилоят эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган “ПЕНГ-ШЕНГ” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида янги инновация - эшик қулфларининг янги модели яратилди. Айни пайтда бу ерда қулфнинг бир нечта турлари ишлаб чиқилган. Энг муҳими шундаки, ушбу технология сенсорли. Уй эгаси ва унинг аъзолари қулфни қўл бармоғи билангина очиш мумкин. Бегоналар учун эса эшик ёпиқ.

Фото: Раҳим ШЕРҚУЛОВ / “Халқ сўзи Online”
Фото: Раҳим ШЕРҚУЛОВ / “Халқ сўзи Online”

Мутахассисларнинг айтишича, янги қулфлар дастлаб эксперимент тарзида ишлаб чиқарилади. Уй аъзоларининг бармоқ излари киритилади.

Фото: Раҳим ШЕРҚУЛОВ / “Халқ сўзи Online”
Фото: Раҳим ШЕРҚУЛОВ / “Халқ сўзи Online”
Фото: Раҳим ШЕРҚУЛОВ / “Халқ сўзи Online”

Медиа-тур давомида журналистлар кафел, тери маҳсулотлари, гидропоника ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишмоқдалар.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Халқ сўзи Online”.


Report Page