Сифати кафолатланмаган, ҳеч қандай ёрлиқлари ҳамда ҳужжатлари бўлмаган оқ рангли овал шаклдаги таблеткалар тўхтатиб қолинди

Сифати кафолатланмаган, ҳеч қандай ёрлиқлари ҳамда ҳужжатлари бўлмаган оқ рангли овал шаклдаги таблеткалар тўхтатиб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

2019 йил 24 июль куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пост орқали пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси С.Ж. томонидан хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, ҳеч қандай ёрлиқлари ҳамда хужжатлари бўлмаган 5 дона пластик шаффоф идишга солинган, умумий нархи 7 500 000 сўмлик 2 500 дона (ҳар бир идишда 500 донадан) оқ рангли овал шаклдаги таблеткаларни Ўзбекистон фуқаролари Т.Халиев, Е.Д., А.С. ва Б.К.ларга божхона чегарасидан олиб ўтиб бериш учун тарқатиб берганлиги, фуқаро Ж.С. ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3512 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Мавзуга доир: “Сирдарё” чегара божхона постида “Феназепам” номли психотроп дори воситасига ўхшаш дори воситасини Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Хозирда аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page