Ҳурматли Сирдарёликлар!

Ҳурматли Сирдарёликлар!

@Sirdaryo
Адлия вазири Русланбек Давлетов

Жойларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан жорий йилнинг 1-2 август кунлари Сирдарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказилади.

Адлия вазири вилоятимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қуйидаги жадвал асосида қабул қилади:

1-август куни соат 09.00 дан 13.00 гача "Орол неъматлари" фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган дала шийпонида Гулистон шаҳар, Гулистон ва Боёвут туманлари аҳолиси учун ўтказилади.

Манзил: Гулистон туман, Соҳилобод ҚФЙ.

1-август соат 15.00 дан 19.00 гача Ширин ва Янгиер шаҳарлари ҳамда Ховос тумани аҳолиси учун “Ховос темирйўлчилар” маданият саройида ўтказилади.

Манзил: Ховос туман, Ховос шаҳарчаси, Дўстлик маҳалласи, Хиёбон кўчаси, 13-уй

2-август соат 09.00 дан 13.00 гача Оқолтин туман ҳокимлиги мажлислар залида Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманлари аҳолиси учун ўтказилади.

Манзил: Оқолтин туман, Сардоба шаҳарчаси, Гулистон кўчаси, 1-уй

2-август соат 15.00 дан 19.00 гача Сирдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида Сирдарё ва Сайхунобод туманлари аҳолиси учун ўтказилади. 

Манзил: Сирдарё туман, Ёшлик маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 98-уй

Сайёр қабулларга ташриф буюринг ва муаммоли масалангизга ечим топинг.

Сайёр қабулга марҳамат!

Мурожаат учун телефон: +998 67 226-0253

Ўзбекистон Адлия вазирлиги

Report Page