Карантин чекловлари 15 августгача узайтирилиши мумкин
@SirdaryoБу ҳақда таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг каналида хабар берилмоқда.
"Айтишларича, карантин чекловлари 15 августгача узайтирилиши кутилмоқда. Республика махсус комиссиясининг ахборотини кутамиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги кучайтирилган санитария-гигиена назорати Республика махсус комиссиясининг қарори билан 1 августга қадар узайтирилганди.
Шунингдек, аввал хабар берганимиздек Президент Шавкат Мирзиёев томонидан касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилганлиги маълум қилинганди.