Сардобада 18 ёшли қиз автоҳалокат қурбони бўлди

Сардобада 18 ёшли қиз автоҳалокат қурбони бўлди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 24 июл куни соат 12:10 ларда фуқаро 2002 йилда туғилган У.Х. ҳеч қандай тегишли хужжатларсиз фуқаро Р.Н.га тегишли Каптива русумли автомашинани Сардоба тумани Қўрғонтепа махалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг Найман даштобод йўналиши 29 км.да бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида автомашина ағдарилиб, ағнаб кетган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Натижада ҳайдовчи У. Х. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Холат юзасидан Сардоба тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page