Сирдарё вилояти Ахборот технологиялари бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
@SirdaryoБу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати томонидан Sirdaryo Xabarlari'га хабар берилди.
"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғи билан Бабаев Абдуқодир Махамаджонович — вазирликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди", - дейилади хабарда.
Хабарга кўра, шу кунга қадар вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Хидиров Баходир Иргашевич Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғи билан — вазирлик марказий аппаратида янгитдан ташкил этилган бўлимга бошлиқ этиб тайинланган.
Ижодий жамоамиз номидан Абдуқодир Бабаев ва Баходир Хидировларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.