2020 йил 23 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 868 (+165) нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 23 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 868 (+165) нафарни ташкил этмоқда

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Янги касалланиш ҳолатларининг 54 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 96 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 48 нафар, Сирдарё вилоятида 43 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Жиззах вилоятида 18 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, жами 277 нафар бемор тузалди (Сирдарёга оид рекорд кўрсатгич қайд этилди).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шундай қилиб юртимизда 10 149 (+277) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 617 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page