Мирзаобод тумани ҳокими “Йўлдошобод”, “Баҳористон”, “Навбаҳор” ва “Ҳақиқат” маҳаллаларида сайёр қабуллар ўтказди
Sirdaryo XabarlariЖорий йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида, ҳар бир сектор раҳбарларига топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди.
Мирзаобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Х.Абдуллаев, туман ҳалқ қабулхонаси мудири Т.Сагатовлар иштирокида, Ушбу топшириқ ва вазифаларни ижроси ва тарғиботи юзасидан ўзига бириктирилган “Йўлдошобод”, “Баҳористон”, “Навбаҳор” ва “Ҳақиқат” маҳаллаларида 20-21 июл кунлари, штаб аъзолари маҳалла фаоллари, тадбиркор ва фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, аҳолига келгусида амалга ошириладиган ишлар билан ўртоқлашди.
Савол жавоблар асносида ўтган йиғилишларда фуқаролар ва маҳалла фаоллари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини бердилар. Бундай учрашув ва сайёр қабуллар келгусида кўпроқ бўлиши юзасидан келишиб олинди.
Мирзаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати