Тезкор тадбир: Гулистонда бугун ўз фарзандини 17.000 АҚШ долларига пуллаётган она қўлга олинди

Тезкор тадбир: Гулистонда бугун ўз фарзандини 17.000 АҚШ долларига пуллаётган она қўлга олинди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, 21.07.2020 йилда олинган тезкор маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, “махсус харидор” сифатида иштирок этган тезкор ходим М.Х.га 1995 йилда Гулистон туманида туғилган фуқаро А.Ў, 15.07.2019 йилда туғилган фарзанди “Ў.Л.”ни 17.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, Гулистон шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, «Шоҳруҳ» меҳмонхонаси олдида фарзанди Л.Ў.ни “махсус харидор”га бериб, эвазига ундан кимёвий ишлов берилган 17.000 АҚШ долларини олиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатда юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси

Report Page