Ўзбекистонда 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолати кўпайиб бормоқда

Ўзбекистонда 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолати кўпайиб бормоқда

@Sirdaryo
Фото: Everyday.uz

Ўзбекистонда 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолати кўпайиб бормоқда. Everyday.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда Сенат Кенгашининг йиғилишида маълум қилинган.

Йиғилиш Танзила Норбоева раислигида бўлиб ўтди. Сенаторлар йиғилишда эрта туғруқ ҳолатининг 50 фоизи ота ёки онасиз оилада кузатилаётганини маълум қилишди.

Шунингдек, эрта туғруққа оиладаги камбағаллик ва ота-оналарнинг ишсизлиги сабаб бўлаётгани таъкидланди. Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда эрта турмуш ҳолатларини қисқартиришга эришилди. 2018 йилда 1,5 мингдан ортиқ шундай ҳолатлар кузатилган бўлса, 2019 йилда 1,2 минг ҳолат кузатилган ва 2020 йилнинг биринчи чорагида 231 та эрта турмуш ҳолати қайд этилган.

Report Page