Янгиерда бугун карантин қоидаларига амал қилмаган 60 нафар фуқароларга нисбатан 13 млн. 380000 сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилди 

Янгиерда бугун карантин қоидаларига амал қилмаган 60 нафар фуқароларга нисбатан 13 млн. 380000 сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилди 

@hokimiyatpress
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бугун Янгиер шаҳар ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси, ИИБ, ФВБ, СЭОМ, Миллий гвардия ҳамкорлигида шаҳарнинг 8 та “Обод юрт”, “Бинокор”, “А.Жомий”, “Маърифат”, “Шодлик”, “Бобур”, “Наврўзобод”, “Т.Малик маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида барча куч воситаларни жалб этган ҳолда карантин қоидаларига амал қилиш ҳолати ўрганилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ушбу тадбирларга 18 нафар шифокорлар ва 89 нафар патронаж хамширалари, 18 нафар СЭОМ ходимлари (дезинфекцияловчи), 25 нафар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, 35 нафар Ички ишлар ва 12 нафар Миллий гвардия ходимлари, 1 та махсус дезинфекцияловчи техника, 3 та патруль автомашинаси жалб этилди.  

Ўтказилган тадбирлар давомида шаҳар бўйича 20 та хонадонда яшовчи 72 нафар аҳоли қамраб олиниб, фуқаролар билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар давомида уйда тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Карантин қоидаларига амал қилмаган 60 нафар фуқароларга 13 млн. 380000 сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилди. 

Шунингдек, ДСЭНБ Янгиер филиали томонидан 6 та тадбиркорлик субъектларида рейд ўтказилди ва ўз фаолиятларини карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ташкил этиш бўйича расмий огохлантирилди.

Маълумот ўрнида: Ҳозирда шаҳар бўйича 2 та объект карантинга олинган, уй шароитида кузатувдагилар 63 та оила, 298 нафар шахс, стационар кузатувдагилар 298 нафар шахс каратинга олинган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати