Гулистон тумани аҳоли орасида 3 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди

Гулистон тумани аҳоли орасида 3 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар котибияти ахборот маркази томонидан Sirdaryo Xabarlari'га тақдим қилинган "Гулистон туманида карантин даврида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги маълумотида қуйидаги кўринишда баён этилган:

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Туман ҳокимлиги, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман ИИБ, туман ЁҲБ ва СЭОМ ҳамкорлигида Гулистон туманининг “Боёвут”, “Теракзор”, “Соҳил”, “Олтин Водий”, “Фурқат”, “Шарқ Хақиқати”, “Соҳилобод”, “Чортоқ”, “Исломобод”, “Бешбулоқ”, “Ибрат”, “Аҳиллик”, “Дўстлик”, “А.Яссавий”, “А.Навоий”, “Бирлашган”, “Сойибобод”, “Мустақиллик”, “Юлдуз”, “Мевазор”, “Зарбдор”, “Ишонч”, “Ҳамид Олимжон”, “Бахмал”, “Оқ Олтин” ва “Тажрибакор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида барча куч воситаларни жалб этган ҳолда карантин қоидаларига амал қилиш ҳолати ўрганилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ушбу тадбирларга 17 нафар шифокорлар ва 121 нафар патронаж хамширалари, 20 нафар СЭОМ ходимлари (дезинфекцияловчи) ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлимининг Жамоат тадбирларига жалб қилинган 25 нафар дезинфекцияловчи волонтиёрлар, 10 нафар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, 24 нафар Ички ишлар бўлими ходимлари, ёнғин хавфсизлиги бўлинмасининг 3 та автомашинаси ҳамда хўжалик техникаларидан 15 та махсус дезинфекцияловчи техника (ОВХ), 2 та патруль автомашинаси жалб этилди. Дезинфекция тадбирлари давомида ҚФЙ ва МФЙ идоралари 44 та, 43 та кўчалар, 66 та давлат ташкилот ва идоралари, 120 та савдо шахобчалари, 4 та ҳудудий Даволаш-профилактика муассасаларида зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ўтказилган тадбирлар давомида туман бўйича 1215 та хонадонда яшовчи 3645 нафар аҳоли қамраб олиниб, шундан 3203нафар фуқаролар билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар давомида уйда тана ҳарорати юқори бўлган 24 нафар фуқаролар аниқланди, шундан 4 нафарини ёш болалар ташкил этади. Барча фуқаролардан COVID-19 га тахлиллар олиниб, шифокорлар бириктирилди.

Карантин қоидаларига амал қилмаган 110 нафар фуқароларга 49 060 000 млн.сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилди. Шунингдек, 31 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ташкил этиш бўйича расмий огохлантирилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Мавсум бошидан жами 66 та фуқаро стационар карантинга олинган бўлиб, хозирги кунда 1 та фукаро статционарда қолган. Мавсум бошидан уй шароитида карантингда бўлганлар жами 185 та хонадон 758 та фуқаро, бугунги кунда 57 та хонадон 226  та фуқаро уй карантинида қолган.

Жами мусбат натижа 52 та бўлиб, шундан 3 тасида Коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 1 июль кунги маълумотга кўра коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарё вилоятининг олти ҳудуди аҳолиси орасида қайд этилганлиги маълум қилинганди. Ушбу ҳудудлар орасида Гулистон тумани қайд этилмаганди, бироқ жорий йилнинг 4 июль ҳолатига кўра Гулистон тумани "сариқ" ҳудуд тоифасига киритилганди.

Демак, ушбу таҳлиллардан билишимиз мумкинки, Гулистон тумани аҳоли орасида қайд этилган мазкур 3 та ҳолат яқин кунлар ичида аниқланган.

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Report Page