Адлия аралашуви билан “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан Гулистон туманидаги фермер хўжалиги фойдасига 50 миллион сўм ундириб берилди

Адлия аралашуви билан “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан Гулистон туманидаги фермер хўжалиги фойдасига 50 миллион сўм ундириб берилди

@Sirdaryo
Фото: Архив

Гулистон туманида фаолият кўрсатаётган “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги раҳбари Л.Бийтўраев томонидан топширилган буғдой учун “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан устама ҳақи тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати тегишли тартибда Гулистон туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, “Кумуш тола ЛБК” фермер ҳўжалиги билан “Оқолтин донмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти ўртасида давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 2019 йил 9 февралда тузилган контрактация шартномасига асосан “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти топширилган маҳсулот (буғдой) учун 25 фоиз устама ҳақи тўланиши белгиланган бўлса-да, жамият томонидан ушбу устамани тўлаш асоссиз равишда рад этиб келинганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат, туман адлия бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб чиқилиб, “Кумуш тола ЛБК” фермер ҳўжалиги манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Ушбу низоли ҳолат, тегишли тартибда суд муҳокамасида кўриб чиқилиб, суднинг 2020 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, “Оқолтиндон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан “Кумуш тола ЛБК” фермер ҳўжалиги фойдасига 45 781 152 сўм асосий қарз (25 фоиз устама) ва тўловни кечиктирганлиги учун 4 688 000 сўм пеня, жами 50 469 152 сўм ундирилиши белгиланди.

Шунга кўра, адлия бўлими ходимларининг сай-ҳаракати билан “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги раҳбари Л.Бийтўраевнинг мурожаати қаноатлантирилди.  

О.Бозоров,
Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи

Report Page