«Қорни очдир, мазаси йўқдир яна кимнингдир бошқа муаммоси бордир, буларни ўйламаяпти...» — Гулистонда бир неча километргача чўзилаётган «пробка»да соатлаб қолиб кетаётган ҳайдовчилардан мурожаат

«Қорни очдир, мазаси йўқдир яна кимнингдир бошқа муаммоси бордир, буларни ўйламаяпти...» — Гулистонда бир неча километргача чўзилаётган «пробка»да соатлаб қолиб кетаётган ҳайдовчилардан мурожаат

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Аввал хабар берганимиздек, бугун жорий йилнинг 10 июлдан бошлаб карантин чекловлари кучайтирилиб, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.

Шунингдек, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят ҳудудига коронавирус касаллигини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2020 йил 10 июл кунидан бошлаб Сирдарё вилояти ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати чекланганлиги расман маълум қилинди.

Шундан сўнг фаол кузатувчиларимиз томонидан, @SirdaryoBOT орқали мазмунан бир-хил бўлган ўнлаб видео ва фотолар ҳамда уларга битилган изоҳларда мурожаатлар келиб тушмоқда. Айримлари соатлаб «пробка»да қолиб кетаётганликларидан мурожаат қилишса ва яна айримлари эса айнан ўша «пробка»даги юзага келиши мумкин бўлган жиддий хавф-хатарлардан (коронавирус инфекциясининг тарқалиш эҳтимоли юқори бўлиши мумкинлигидан) хавотирда эканликларини баён этишмоқда.

Шундай мурожаатлардан бири диққатимизни тортди ва фаол кузатувчимизнинг ушбу мурожаатини асл ҳолатда (таҳрирсиз) мутасаддилар эътиборига ҳавола қиламиз:

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ўйлаймизки мазкур мурожаат мутасаддилар эътиборидан четда қолмайди.

Report Page