Коронавируснинг ҳаво орқали юқиш эҳтимоли инкор этилмаяпти
@SirdaryoЖеневада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник эксперти Бенедетта Аллегранци COVID-19 нинг ҳаво орқали юқиш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди, бироқ барча далилларни текшириш кераклигини айтди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
«Одамлар кўп тўпланадиган, ҳаво айланмайдиган, ёпиқ жамоат жойларида вируснинг ҳаво орқали юқиш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди. Бироқ далилларни тўплаб, уларни изоҳлаш керак ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Аллегранци.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 11,3 миллиондан зиёд киши коронавирусга чалинган бўлиб, 532 мингдан ортиқ киши вафот этди.